Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон коридори бўйлаб илк бор юк ташилди

22:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбек миллий ташувчиси томонидан 4500 км масофа 8 кунда босиб ўтилган.

Transport

Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташуви муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўзбек тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш, автомобиль транспортида янги коридорларда юк ташувларини йўлга қўйиш мақсадида Транспорт вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон” коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташувини ташкил этган.

«Мураккаб рельефли Олтой тоғлари бўйлаб ўтган мазкур коридор айрим қисмлари денгиз сатҳидан 1500 метр баландликкача кўтарилади. Ўзбек миллий ташувчиси томонидан 4500 км масофа 8 кунда босиб ўтилди», — дейилади хабарда.