Путин фалокат билан таҳдид қилмоқда

22:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Россия президенти Владимир Путин «ифлос бомба» таҳдиди юзасидан жиддий баёнот берди. У Украинани сўнгги хатодан огоҳлантирди.

Puitn piter

Путин Россия ҳудудига «ифлос бомба» ташланса, бу Украина учун сўнгги хато бўлиши мумкинлигини билдирди.

«Бу Украина томонидан улкан хато бўларди. Эҳтимол, охиргиси», — деди у Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида.

Путин Россия ядровий доктринасида таҳдидларга акс таъсир кўрсатиш белгиланганини эслатиб, Россиянинг жавоби жуда шафқатсиз бўлишини ва Украина ҳукумати учун ҳам, мамлакатнинг ўзи учун ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Россия раҳбари Киевнинг «ифлос бомба» қўллаш нияти ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқлигини қайд этди. «Худога шукрки, бизда бундай тасдиқлар йўқ. Аммо биз кимнингдир касал миясида бундай фикрлар пайдо бўлиши мумкинлигини инобатга оламиз», — дея қўшимча қилди у.