Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Россия Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков «Янги одамлар» партияси номи билан Илон Маскка Россияда сиёсий бошпана бериш ҳақидаги таклифни эълон қилди. Унинг таъкидлашича, партиянинг расмий сўрови Ташқи ишлар вазирлигига юборилган ва жавоб бир ой муддатда кутиляпти.
Даванков Маскнинг баъзи хатоларини тан олган ҳолда, уни афв этиш мумкинлигини айтиб ўтди. «У жуда технологик, визионер инсон. Агар қолмайдиган бўлса, биз уни доимо кутиб қоламиз», — деди у.
Аввалроқ Илон Маскнинг отаси Эррол Маск Ғарб давлатларини Россияни «қўрқув рамзи» сифатида намойиш қилиб, аҳолини назоратда ушлашга уринишда айблаган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳақидаги таҳдидлар — реал хавф эмас, балки сиёсий восита.
Бундан ташқари, Илон Маск АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақида қилган танқидий постлари учун афсусда эканини билдирган. Трамп эса унинг бу изҳорини «жуда ёқимли» деб баҳолади. Маск аввалроқ давлат харажатларини қисқартиришга оид қонун лойиҳасини танқид қилиб, уни «ижгир» деб атаган ва иқтисодий оқибатларини башорат қилганди.
Сиёсатшунос Малек Дудаков фикрига кўра, Маск 2026 йилга келиб яна Республикачилар партиясини қўллаб-қувватлашга қайтиши ва сиёсий саҳнага чиқиши мумкин.