Европа мамлакатлари Эрон ва Исроил ўртасидаги можарода воситачилик қилишга тайёр, аммо Теҳрондан Россияни қўллаб-қувватлашни тўхтатишни талаб қилади.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
«Эронликлар америкаликлар билан музокаралар столига ўтира олмайди, биз эса ўтирамиз. Биз уларга ядровий масалани муҳокама қилиш ва энг ёмон сценарийни олдини олиш учун музокараларга қайтишларини таклиф қилдик. Шу билан бирга, Россияни қўллаб-қувватлаш борасидаги жиддий ташвишимизни ҳам билдирдик», — деди Европа дипломатларидан бири.
Шу билан бирга, агентлик таъкидлашича, Европа мамлакатлари, АҚШдан фарқли ўлароқ, Эрондан уранни бойитишдан бутунлай воз кечишни талаб қилмайди. Улар Теҳронга ядровий дастурнинг энг қатъий халқаро текширувларига розилик бериши шарти билан фуқаролик мақсадлари учун чекланган миқдорда уран бойитишга рухсат беришга тайёр.