Низомда курйерлик фаолиятини амалга ошириш шартлари, жумладан, курер ким бўлиши мумкинлиги, қандай шартлар асосида ишлаши, тўловларни қабул қилиш тартиби каби масалалар аниқ баён этилган.
Унга кўра, курйерлик жисмоний шахслар сифатида тадбиркор ёки етказиб бериш хизматлари операторлари билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишлаши мумкин.
Курйерлар шартнома асосида харидорлардан товар ёки етказиб бериш хизматлари учун тўловларни қабул қилишга ҳақли. Бунда назорат-касса техникаси қўлланилиши ва мижозга чек тақдим этилиши шарт.
Озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилаётганда транспорт воситалари ва термоконтейнерлар доимий равишда тоза ва соз ҳолатда сақланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши талаб қилинади.
Шунингдек, курйерликка қатор чекловлар қўйилди. Жумладан, улар товар қадоғини ўзбошимчалик билан очиш ёки харидорларнинг шахсий маълумотларини учинчи шахсларга тарқатишга ҳақли эмас.
Ушбу низом орқали электрон тижорат соҳасида хавфсиз, шаффоф ва назорат қилиниши мумкин бўлган курьерлик тизими жорий этилмоқда.