АҚШ разведка хизматлари Эрон томонидан Қатарда жойлашган Эль-Удейд ҳарбий базасига эҳтимолий ҳужум ҳақида огоҳлантирмоқда. Fox News телеканали маълумотларига кўра, бу ҳудудда хавф даражаси кескин ошган ва ҳужум муқаррар деб баҳоланяпти.
Қайд этилишича, Эрон томонидан АҚШнинг Қатардаги ҳарбий базасига ўрта ва қисқа масофага мўлжалланган қанотли ҳамда баллистик ракеталар, шунингдек, дронлар воситасида зарба берилиши эҳтимоли бор.
Эл-Удейд базаси АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳаво базаси ҳисобланади ва бу ерда 10 мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчилар жойлашган.
Айни пайтда, АҚШнинг Қатардаги элчихонаси ўз ходимлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Эль-Удейд базасига кириш имкониятини вақтинча чеклади. Шунингдек, АҚШ фуқароларига катта полиция назорати бор жойлардан узоқ юриш, оммавий тўпланишлардан сақланиш ва АҚШ билан боғлиқ жойларда эҳтиёткорликни ошириш тавсия қилинди.
Маълумотларга кўра, Исроил ва Эрон ўртасидаги сўнгги кескинлашув натижасида ҳар икки томон бир неча бор ҳарбий зарбалар алмашган. АҚШ эса 21–22 июн кунлари Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги ядровий объектларига зарба берганини тасдиқлади. Бу можаро доирасида Қатардаги базага нисбатан таҳдидлар янада жиддий тус олган.