Исроил мудофаа армияси Эрон ҳудудида жойлашган Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК)га қарашли объектларга қарши янги аниқ ҳужумлар сериясини бошлади. Маҳаллий ва халқаро манбаларга кўра, бу зарбалар асосан Теҳронда жойлашган стратегик ҳарбий иншоотлар ҳамда кучишлатар тузилмалар фаолияти билан боғлиқ инфратузилмаларга қаратилмоқда.
Жумладан, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Теҳрондаги машҳур «Эвин» қамоқхонасининг асосий кириш дарвозаларига аниқ зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу қамоқхона Эронда сиёсий маҳбуслар сақланадиган энг танилган муассасалардан бири ҳисобланади. У ерда мухолифат вакиллари, журналистлар, фаоллар ва ҳукумат танқидчилари сақланади.
Эрон томони қамоқхонага ҳужум қилингани тасдиқлаб, Исроил мамлакатда нохушликлар келтириб чиқариш учун турли воситалардан фойдаланаётгани — дронлар ва жойлардаги диверсиялардан тортиб, «Iran International» ва «BBC Persian» каби ОАВ орқали психологик босимгача уюштираётганини тақъкидламоқда. «Бу каналларга шунчаки эътибор қаратишнинг ўзи, гарчи бу норозилик туфайли юз берса ҳам, сизда душманнинг психологик уруши доирасига тортилиш хавфини яратади», дейилади Эроннинг «Ҳамшаҳри» газетаси мақоласида.
«Мамлакатни оёққа қалқитишга қаратилган бундай уринишларга қарши ягона самарали ҳаво мудофаа тизими — бу жамоат онгини оширишдир. Эрон халқи англаб етиши лозимки, бу уруш фақат жанг майдонида эмас, балки онгларда ва кўчаларда ҳам кетмоқда. Ва унга қарши курашишга фақат ўзимиз қодирмиз», дейилади нашрнинг Эрон халқига мурожаатида.
Шунингдек, Исроил авиацияси бугуннинг ўзида Эрон пойтахти Теҳрондаги турли нишонларга 100 дан ортиқ бомба ва ракеталар ташлагани маълум қилинмоқда.