Исроил Эронга кутилмаган хабар йўллади

23.06.2025 21:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Яқин Шарқдаги кескин вазият ортидан Исроил томони Эронга кутилмаган шаклда мурожаат йўллади.

The wall j

The Wall Street Journal газетаси расмий манбаларга таяниб ёзишича, АҚШ араб амалдорларидан Исроилнинг можарони тезда якунлашни истаётганини Эронга етказишни сўраган. Теҳрон эса ўз навбатида, АҚШнинг ўз ҳудудига қилган ҳужумларига «жавоб беришга мажбур» эканлигини маълум қилган.

Нашр маълумотларига кўра, Исроил Эрон билан можарони «тез орада» якунлашга интилмоқда. Яқин кунларда Исроилнинг белгиланган Эрон объектларига зарба беришни ниҳоясига етказиши кутиляпти.

Исроил амалдорлари айтишича, АҚШ ҳужумларидан сўнг Эрон музокаралар столига ўтиришига умид қилмоқда. Бироқ, агар Эрон Исроилга ҳужум қилишни давом эттирса, Исроил ҳам Эронга зарбалар беришни тўхтатмайди.

АҚШ 22 июн кечаси Эроннинг Натанз, Фўрдў ва Исфаҳондаги учта ядро объектига зарба берди. Расмий Вашингтонга кўра, бу ҳужум Эроннинг ядро дастурини йўқ қилиш ёки жиддий заифлаштириш мақсадида амалга оширилган.