АҚШ давлат котиби Марко Рубио «Fox News» телеканалига берган интервюсида АҚШ томонидан Эроннинг Фўрду, Натанз ва Исфаҳон шаҳарларидаги ядровий объектларига қилинган ҳаво ҳужумлари ҳақида изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эронда режимни алмаштириш ниятида эмас, аммо Теҳроннинг ҳар қандай қарши зарбалари унга оғир оқибатлар келтириши мумкин.
Рубио Эроннинг жавоб чораларини «тарихий хатолик» сифатида баҳолади. Унга кўра, Вашингтон Теҳрон билан музокараларга очиқ, бироқ ядровий қурол яратиш ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинмайди.
Давлат котиби Эронни Яқин Шарқдаги «яхлит муаммо ва беқарорлик манбаи» деб атади. Унинг фикрича, агар Эрон яширин ядровий дастурни амалга оширишда давом этса, нафақат АҚШ, балки бошқа кўплаб давлатлар билан ҳам жиддий муаммоларга дуч келади.
Рубио Хитойни ҳам воқеага аралашишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши бутун жаҳон энергетика хавфсизлиги учун жиддий таҳдид солади. Шунинг учун Хитой Теҳрон билан дипломатик алоқа ўрнатиши лозим.
Унинг сўзларига кўра, президент Доналд Трампнинг 22 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари бутун дунё хавфсизлиги учун «фойдали хизмат» бўлди.