Расмий маълумотда қайд этилишича, минтақадаги зиддиятлар кучайиши Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотган. Ташқи ишлар вазирлиги ҳар доим барча томонларни тинчликка чорлаб келганини эслатди.
Вазирлик ўз фуқароларидан эҳтиёткор бўлиш, расмий манбалар орқали эълон қилинаётган маълумотларни доимий равишда кузатиб боришни сўради. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилаётгани маълум қилинди.