Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Истанбулда бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида суриялик мавқедоши Асад Ҳасан Шайбоний билан учрашди.
«Минтақавий тотувлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш йўлида очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидладик. Ўзбекистон Сурияда тинч ҳаётни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларда иштирок этишни ва кўмак кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқладик», дея ёзган Саидов ўзинг расмий Telegram саҳифасида.
Бу икки давлат ташқи ишлар раҳбарлари ўртасидаги илк расмий мулоқот бўлди ва бу учрашув ташкилот саммити доирасида амалга ошди.