Эроннинг IRNA агентлиги хабар беришича, Арақчий Москвага минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан маслаҳатлашиш мақсадида келган. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Россия билан сиёсий ва ядровий соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Президент Путин музокара чоғида Россиянинг Эронга нисбатан позицияси аниқ ва ўзгармаслигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Эронга қарши амалга оширилаётган ҳужумлар мутлақо асоссиз ва ҳеч қандай асосга эга эмас. Россия томонидан Эрон халқига ёрдам кўрсатишга доимий ҳаракат қилинмоқда.
Учрашувда ядровий дастур масалалари ҳам муҳокама қилинди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Россия ҳозирда Бушерда атом электр станцияси қурилишида ҳамкорлик қилмоқда ҳамда ядровий келишувлар юзасидан музокараларда ёрдам кўрсатмоқда.
Арақчий ўз навбатида Россия томонига Исроил ва АҚШнинг тажовузкор ҳаракатларини қоралагани учун миннатдорлик билдирди ва Москванинг позитсиясини «тўғри йўлдаги позиция» еб атади.