Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Саида Мирзиёева эса Президент ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Администрацияси раҳбари лавозими 2023 йил август ойида тугатилганди. 2022 йил июл ойидан бери мазкур лавозимда ишлаб келган Сардор Умурзоқов ишдан олиниб, Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.