24-27 июн кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

24.06.2025 11:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўзгидромет хабар беришича, Ўзбекистонда 2025 йил 23-27 июн кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 38-44 даражагача кўтарилиши ва айрим ҳудудларда шамол кучайиши тахмин қилинмоқда.

Ob havo

Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистонга жанубий йўналишдан қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади. 24-25 июн кунлари кундузги ҳарорат 38-41 даража атрофида, республиканинг жануби ва чўл ҳудудларида эса 42-44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Бу кунларда мамлакат бўйлаб асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Қорақалпоғистон ва Навоий вилояти шимолий ҳудудларида 24-25 июн кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳудудларда 25 июн куни ҳарорат 26-31 даражагача пасайиши кутилмоқда.

26 июн, пайшанба куни, бутун республика бўйлаб ҳароратнинг пасайиши кузатилади. Бу куни ҳаво ҳарорати кўпчилик ҳудудларда 30-35 даража атрофида бўлади. 27 июн, жума куни эса ҳарорат бираз кўтарилиб, 33-36 даража, айрим жойларда эса 38 даражагача етиши мумкин.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, 24-27 июн кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. 25-26 июн кунлари айрим ҳудудларда шамол 20-22 м/с гача кучайиши ва бу вақтда чанғ-то‘зонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Шунингдек, 24 июн куни Фарғона водийсидаги баъзи тоғли ҳудудларда, 26 июн куни эса республиканинг бир неча тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланади. 24-25 июн кунлари пойтахтда ҳарорат кунда 38-41 даража атрофида бўлади. 26 июн куни ҳарорат 31-33 даражагача пасайиши, 27 июн куни эса 34-36 даража бўлиши кутилмоқда.