Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлашда сунъий интеллект (СИ) технологияси жорий этилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот анжуманида маълум қилинган.
Қайд этилишича, янги тизим маълумотларни камера ёзувлари, йўл ҳаракати қоидалари ва қоидабузарлик тарихи билан автоматик солиштириш орқали иш олиб боради. Агар сунъий интеллект маълумотлар орасида номувофиқликни аниқласа, ҳолат қўшимча текширувга юборилади.
Лойиҳа инсон омили ва техник хатоликлардан келиб чиқадиган тортишувли ҳолатларни камайтиришга қаратилган. 2024 йилда ҳайдовчилар камералар орқали белгиланган жарималарнинг қарийб 10 фоизига эътироз билдирган.
Ҳозирча тизим синов босқичида. Тўлиқ ишга туширилиши яқин ойларда режалаштирилган.