Эронда ворислик жарёни бошланди: номзодлар орасида таниш юзлар бор

24.06.2025 08:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Теҳронда олий раҳбар ворисини танлаш жараёни тезлашди. Сирли муҳокамалар марказида эса халққа яхши таниш икки шахс турибди. Аммо сўнгги қарор қабул қилинмаган.

Iran sll

Reuters агентлиги маълум қилишича, Эрондаги олий диний органлардан бири таркибидаги уч кишидан иборат махсус қўмита Али Хоманаийнинг ворисини аниқлаш бўйича ишни фаоллаштирган.

Манбаларга кўра, ҳозирда асосий муҳокамалар икки номзод атрофида бормоқда: 56 ёшли Мўжтабо Ҳоманаий — олий раҳбарнинг ўғли ва Ҳасан Хумайний — Ислом инқилобининг асосчиси Рухуллоҳ Хумайнийнинг набираси.

Ҳасан Хумайний Эрондаги ислоҳотпарварлар қанотига яқинлиги билан танилган бўлса-да, катта руҳонийлар ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси орасида ҳам ҳурмат қозонган. Унинг сиёсий йўналиши айрим чекловларни юмшатиш тарафдори сифатида баҳоланади.

Бошқа номзод — Мўжтабо Хоманаий эса отасининг сиёсий ёндашувини қўллаб-қувватлайди. У мухолифатни қаттиқ босим остида ушлаш ва Эрон душманларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши билан ажралиб туради.

Reuters таъкидлашича, бу жараёнда ҳеч нарса ҳал қилинмаган. Ҳозирча барча вариантлар очиқ қолмоқда.