Медведев Трамп танқидига жавоб берди ва ядровий қурол масаласи бўйича ўзини оқлади

24.06.2025 10:20 | 3 дақиқада ўқилади.

Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШ президенти Доналд Трампнинг ядровий қурол ҳақидаги танқидий баёнотига жавоб қайтарди. У Россия Эронга ядровий қурол етказишни режалаштирмаётганини аниқ баён қилди.

Dmitriy medvedev1

24 июн куни Россиянинг собиқ президенти, ҳозирда Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимидаги Дмитрий Медведев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ядровий қурол тарқатиш бўйича халқаро келишувларга содиқлигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, Россия Эронга бундай қурол етказиш ниятида эмас.

Бу баёнот Трампнинг олдинроқ қилган танқидий чиқишига жавоб тариқасида берилди. АҚШ президенти Медведевнинг аввалги баёнотида Эронга «ядровий ядровий каллак» етказилиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига эътибор қаратган ва буни хавфли риторика деб баҳолаган эди.

Медведев Трампнинг бу чиқишига ўз жавобида шундай ёзди:

« Исроилдан фарқли ўлароқ, Россия ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома иштирокчисидир. Биз бундай қуролни бошқа давлатларга бериш ниятида эмасмиз», деди у.

У шунингдек, 2010 йилда АҚШ президенти Барак Обама билан Стратегик қуролланишни қисқартириш тўғрисидаги шартномани имзолаганини ҳам эслатди.

Медведев ўзининг президентлик тажрибасини эсга олган ҳолда, ядровий қурол ишлатиш оқибатлари жуда оғир эканини яхши билганини таъкидлади. Шунингдек, давлатлар бир-бири билан «ядровий қуроллар сони» бўйича баҳслашмаслиги кераклигини қайд этди.

Ушбу баёнот АҚШ ва Россия ўртасидаги ядровий қуроллар бўйича мунозаранинг кескинлашган пайтига тўғри келди. Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда «СТАРТ-III» шартномаси ўз кучини йўқотади, бу эса янги ядровий қуролланиш пойгаси хавфини кучайтирмоқда.