БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (UNCTAD) эълон қилган ҳисоботга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми $2,8 млрдни ташкил этди. Бу кўрсаткич мамлакатга Марказий Осиёдаги етакчиликни олиб келди. Қозоғистон эса сўнгги 30 йилда биринчи марта манфий инвестиция сальдосини қайд этди — $2,55 млрд.
Туркманистон $1,6 млрд билан иккинчи ўринни эгаллади, ундан кейин Қирғизистон ($705 млн) ва Тожикистон ($291 млн) жойлашди. Шу билан Қозоғистон инвестиция оқими бўйича минтақада энг паст кўрсаткични қайд этган давлатга айланди.