Octobank Марказий Осиёнинг кам сонли вакилларидан бири сифатида — China International Financial Exhibition халқаро молиявий кўргазмаси иштирокчисига айланди. 18-20 июн кунлари Octobank стенди олдида финтех компаниялари, тўлов тизимлари ва етакчи халқаро банклар вакиллари билан мазмунли музокаралар ўтказилди. Асосий эътибор халқаро ҳисоб-китоблар, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги лойиҳаларга қаратилди.
CIPS раҳбарияти билан учрашув
Тадбир доирасида Octobank Бошқаруви раиси Искандар Турсунов ва CIPS (Cross-Boder Interbank Payment System) халқаро тўлов тизими раҳбари жаноб Хуан Фу ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Марказий Осиё учун юандаги тўлов инфратузилмасини ривожлантириш, минтақавий корхоналарни CIPS тизимига бевосита улаш истиқболлари ва келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Музокаралар якунида навбатдаги учрашувни Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди.
«Хитой — Ўзбекистоннинг асосий ташқи иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Биз Ўзбекистон-Хитой савдо айланмаси доирасида чегаралараро тўловлар, рақамли инфратузилма ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишларини ривожлантиришга интилмоқдамиз. Ҳамкорлик лойиҳалари ва тажриба алмашиш учун очиқмиз», — деди Искандар Турсунов.
Банкнинг ишбилармонлик сессиясидаги тақдимоти ва Хитой ОАВларига берган интервюси
Банк вакили Ли хоним бизнес сессия иштирокчиларини Octobank фаолияти ва ютуқлари билан таништирди. Тақдимотда 2025-йилнинг II чорагидаги ишлар сарҳисоб қилиниб, асосий ривожланиш йўналишлари кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, йилнинг дастлабки уч ойида банк 8,4 млн доллар соф фойда кўрди, умумий капиталини 67,6 млн долларгача оширди ва рентабеллик даражаси 49,7 фоизни ташкил этди. Банк активлари 315,1 млн долларга етди. Octobank бренди 30 млн долларга баҳоланган ва унинг барқарорлиги Moodyʼs ва S&P халқаро агентликлари томонидан тасдиқланган.
Бундан ташқари, Ли хоним Хитойнинг йирик оммавий ахборот воситалари — CCTV, Хinhua News Agency, Shanhgai TV, Finance, Securuties Dailyва бошқаларга ўз шарҳларини берди. У Octobankнинг Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги савдони ривожлантириш, юан ҳисоб-китобларини кенгайтириш, технологик ҳамкорлик ва экологик лойиҳаларда иштирок этишга стратегик содиқлигини таъкидлаб ўтди.
Octobank Хитойнинг бир қатор йирик иштирокчи банклари — Bank of China, China Merchans Bank, Bank of Ningbo, China Postal Savings Bank, China Zheshang Bank, Bank og Xinjiang, Hank og Jiangsu, Zhejiang Chouzhou Commercial Bank, шунингдек, халқаро иштирокчилар: Aktif Bank (Туркия), African Export-Import Bank, Standart Bank (ЖАР), HSBC (Буюк Британия), Banhkok Bank (Таиланд), TransBank (Мўғулистон), Bank Mandiri (Индонезия) билан қуйидаги қўшма лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борди:
- Марказий Осиё технологик инновациялар жамғармасини ташкил этиш;
- шамол энергетикаси лойиҳасини молиялаштириш учун панда-облигацияларини чиқариш;
- Ant Chain билан экспорт бўйича рақамли ҳисоб-китоблар учун блокчейн платформасини биргаликда ишлаб чиқиш;
- CIPS интерфейсини рус ва ўзбек тилларида маҳаллийлаштириш.
CIPS тизими ҳақида
CIPS (Cross-Boder Interbank Payment System) — Хитой Халқ банки томонидан ишлаб чиқилган халқаро трансчегаравий тўловлар тизими. У мамлакатлар ўртасида бевосита юан ҳисоб-китобларини корреспондент банклар иштирокисиз амалга ошириш имконини беради. Бугунги кунда CIPS 180+ мамлакатдан 170 дан ортиқ бевосита ва 1500 дан ортиқ билвосита иштирокчиларни бирлаштиради.
Octobank CIPS тизимини Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кучайтириш стратегияси доирасидаги асосий воситалардан бири сифатида баҳолайди.
Реклама ҳуқуқи асосида