АҚШ президенти Доналд Трампнинг маълум қилишича, Исроил ва Эрон ўртасидаги отишмани тўхтатишга оид шартлар бузилган. У бу ҳақда Ҳаагада бўлиб ўтадиган НАТО саммити олдидан журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
Трампнинг таъкидлашича, ҳар икки давлат ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни фақат бир неча соатгина сақлаб қолган. Унинг фикрича, айниқса, Исроил томони отишмаларни давом эттириб, келишувни илк бўлиб бузган.
Президентнинг сўзларига кўра, Исроил ҳатто отишмани тўхтатиш ҳақида эълон қилинганидан сўнг ҳам Эрон ҳудудларига ҳарбий ҳужумларни амалга оширган. Шу билан бирга, Трамп Эроннинг ядровий салоҳияти бутунлай йўқ қилинганини алоҳида таъкидлаган.
Айни пайтда Исроил ва Эрон расмийлари Трампнинг баёноти юзасидан ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Халқаро кузатувчилар эса воқеалар ривожини диққат билан кузатишмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, отишмани тўхтатиш шартларига риоя қилмаслик минтақадаги низони янада авж олдириши мумкин. НАТО саммитида айнан шу масала ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.