Тошкент шаҳрида кундузги ҳарорат +31…+33 атрофида бўлиб, шамол 10-12 м/с тезликда шамоллайди. Ҳаво биroz булутли, лекин ёмғир кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво қуруқ ва бир маромда бўлиб, ҳарорат кундузи +28…+33 даражани ташкил этади.
Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида шамол сониясига 13-18 метргача кучайиши, айрим ҳолларда чанг-тўзон билан бирга келиши мумкин. Кундузи ҳарорат +30…+35 даражада бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда эса шамол айрим ҳудудларда сониясига 22 метргача етиши мумкин. Ҳарорат кундузи +34…+39 даража атрофида бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам шамол кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат +30…+35 даражада сақланади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи +21…+26, кечаси эса +12…+17 даража бўлиши кутилмоқда.