Fox News манбаси хабар беришича, АҚШ Мудофаа разведка бошқармаси (DIA) сўнгги ҳаво ҳужумларидан сўнг Эрон ядро инфратузилмасининг зарар даражасини баҳолаган. Гоҳида паст ишонч даражасидаги ҳисобланган таҳлилга кўра, Эрон ядро марказлари қисман шикастланган бўлса-да, тизимлар тўлиқ йўқ қилинмаган.
Фўрду ядровий мажмуаси — энг муҳим иншоотлардан бири — ер остида 90 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, АҚШ томонидан зарба берилган. Зарба натижасида мажмуага кириш нуқталари ёпилган, айрим инфратузилмалар вайрон қилинган. Аммо марказнинг умумий фаолиятини қайта тиклаш имконияти сақланиб қолган ва у қайта қурилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Фўрду мажмуасида сақланган айрим юқори даражада бойитилган уран миқдори ҳужумдан олдин номаълум манзилга кўчирилган. Бу эҳтимолий «учинчи объект» бўлиши мумкин — Эрон ушбу объект ҳақида Халқаро атом энергияси агентлигига ҳужумлардан аввал маълум қилган.
Ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ, аммо DIA ҳисоботида ядро инфратузилмасининг қисман сақланиб қолгани, объектдаги айрим тизимларни қайта тиклаш орқали Эрон ядро дастурини тез фурсатда фаоллаштириши мумкинлиги қайд этилган.
Аввлроқ атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Исломий Эрон ядровий дастуридан воз кечмаслигини билдиргани хабар қилинган эди.