Эрон Исроил учун ишлаган уч фуқаросини қатл қилди

21:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Эрон суд органлари Исроил махсус хизмати — Моссад билан алоқадорликда айбланган ва теракт уюштириш учун ускуналар олиб кирган 3 нафар шахсни қатл этди. Улар Урмия шаҳридаги қамоқхонада саҳар пайти жамоатчиликдан холи тарзда қатл қилинди.

Eran jail

Бугун, 25 июн куни тонгда Эроннинг Урумия шаҳрида 3 нафар маҳаллий фуқаро Исроилга жосуслик қилганлик ва мамлакатга террористик қурол-аслаҳаларни олиб кирганликда айбланиб, қатл қилинди. Эрон расмийларига кўра, мазкур шахслар «душман давлат билан ҳамкорлик», «фасод фил арз» ва «мухолиф шахсларга қарши террор уюштириш»да айбланган.

Қатл этилган шахслар — Идрис Алиий (Солиҳ ўғли), Озод Шўъжоий (Абдураҳмон ўғли) ва Расул Аҳмад Расул (Аҳмад ўғли) — махсус операция доирасида қўлга олинган. Улар мамлакатга спиртли ичимликлар ниқоби остида террор қурилмалари олиб киргани маълум қилинган. Эрон расмийлари таъкидлашича, ушбу қурилмалардан бири орқали мамлакатдаги таниқли шахслардан бирига суиқасд қилинган.

Жиноятчиларга нисбатан ҳукм «Эрон ислом жиноят кодекси»нинг душман давлатлар билан ҳамкорлик ва заминда бузғунчилик бўйича моддалари асосида чиқарилган. Суд жараёнлари ёпиқ ҳолда ўтказилган.