Маълумотга кўра, ушбу шахслар Исроилга жосуслик қилишда иштирок этган, деб тахмин қилинмоқда. Энг кўп ҳибслар Кермоншоҳ, Исфаҳон, Хузистон, Форс ва Луристон вилоятларида амалга оширилган. Теҳрон вилояти бўйича аниқ рақамлар эълон қилинмаган.
Эрон хавфсизлик идоралари ушбу қамоққа олишларни Исроилнинг мамлакатга қарши жорий йил 13 июн куни бошлаган ҳужумлари билан боғламоқда. Шундан сўнг икки томон ўзаро ракета зарбалари билан алмашди.
22 июн кечаси АҚШ Исроилга ёрдам сифатида Эроннинг ядровий объектларига зарба берди. Бир кун ўтиб АҚШ Президенти Доналд Трамп икки давлат ўзаро тўлиқ ўт очишни тўхтатишга келишганини маълум қилди.
Шу билан бирга, Исроил томони ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Эрон ҳудудидан янги ракета отиш ҳолатлари қайд этилганини маълум қилди ва ўз навбатида жавоб қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда “Моссад” фойдасига жосуслик қилганликда айбланган бир эркак қатл этилгани маълум қилинганди. У яширин маълумотларни пул эвазига Исроилга узатишга уринган.