Ироқ 2003 ва Эрон 2025: Тарих такрорланмоқдами?

14:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Ироқ уруши олдидан ишлатилган сўзлар бугун Эрон можароси муносабати билан яна янграяпти. АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушга киришган бугунги ҳаракатлари ортида ғарбий етакчилар 2003 йилдаги Ироқ урушига ўхшаш баёнотлар бермоқда.

Eron, iroq

«Биз ҳозир хавфли ва тажовузкор режимни ағдариб, бир миллатни озод қилиш имкониятига эгамиз. Янги тактикалар ва аниқ уруш қуроллари билан фуқароларга зўравонлик қилмасдан ҳарбий мақсадларга эришишимиз мумкин», — деган сўзлар 2003 йил 1 май куни АҚШ президенти Жорж Буш томонидан Ироқдаги асосий ҳарбий операциялар якуни эълон қилинганида айтилган.

Бугун АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳужумлар ўтказаётган бир пайтда айнан шундай риторика яна қўлланмоқда. Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш арафасида экани ҳақидаги баёнотлар охирги ўттиз йилда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху томонидан бир неча марта такрорланган.

Нетаняху 2002 йилда АҚШ Конгрессини Ироққа босқин қилишга чақирган эди. Ўшанда у Ироқ оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқараётганини ва Эрон ҳам ядровий қуролларга интилмоқда, деб таъкидлаган. Аммо АҚШ 2003 йилда Ироққа кирганида оммавий қирғин қуроллари топилмаган эди.

Бугунги вазиятда АҚШ ва Исроил расмийлари нафақат Эроннинг ядровий дастури ва ракета салоҳияти ҳақида гапирмоқда, балки режим алмаштириш ғояси ҳам кўпроқ тилга олинмоқда. АҚШ тарихан бундай сиёсати билан кўп бор баҳсларга сабаб бўлган.

Ҳозирги риторика ва тарихий тажрибалар Эрон атрофидаги вазият Ироқдаги каби натижаларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда.