Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларга жорий йилнинг январь–май ойларида 14,5 миллиард сўм мукофот тўлаб берилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, «Солиқ ҳамкор» платформаси орқали жами 45 496 та мурожаат келиб тушган. Улар асосида 18 140 та сайёр солиқ текшируви ўтказилган бўлиб, бу текширувларнинг 99,1 фоизида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тасдиқланган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича қўлланилган жарималардан мукофот сифатида хабар берганларга 20 фоиз тўлаб берилган. Шу орқали жами 14,5 миллиард сўм пули фуқароларга тақдим этилган.