«Citigroup» Тошкентда ўз ваколатхонасини очишни мўлжалламоқда

17:00 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШнинг етакчи молиявий компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш ниятида.

City grup

«Citigroup» корпорацияси яқин кунларда Тошкент шаҳрида ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 25 июнь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилинди.

Учрашувда «Citigroup» нинг мижозлар билан ишлаш бўйича бош директори Девид Ливингстон бошчилигидаги делегация иштирок этди. Суҳбат чоғида Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда давлат-хусусий шерикликка асосланган лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

«Citigroup» нафақат ваколатхона очиш, балки маҳаллий бозордаги иштирокини фаоллаштириш ниятида эканини билдирди. Мазкур компания сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг халқаро молия бозорига чиқиш жараёнларида фаол иштирок этган.

Хусусан, «Навоиюран» томонидан чиқарилиши режалаштирилаётган 300 миллион еврога тенг евробондларни «Citigroup» халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликда жойлаштиришни кўзламоқда. Шунингдек, «Навоий конь-металлургия комбинати» чиқарган 500 миллион долларлик облигациялар бўйича асосий жойлаштирувчи сифатида ҳам «Citigroup» фаолият юритган.

Citigroupнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси мамлакатдаги молиявий экотизимни халқаро миқёсда янада очиқ ва рақобатбардош қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.