Президент фармони билан журналистлар, блогерлар ва матбаачилар мукофотланди

20:00 | 8 дақиқада ўқилади.

Президентнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

MukofotFoto: Gazeta.uz

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик  тамойилини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, Янги Ўзбекистонда эришилаётган улкан ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, юқори малакали, замонавий журналист кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин, дейилади Фармонда.

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан

Дониёров Салим Мусурмонович — «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти бош муҳаррири

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Мирзаалиев Иқболжон Мирзакаримович — «Жадид» газетаси бош муҳаррири

 

«Дўстлик» ордени билан

Амангелдиева Раихан Кдирбаевна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Нукус телерадиомаркази филиали тасвир ёзиш гуруҳи катта электр механиги, Қорақалпоғистон Республикаси

Кенжаева Зохида Абдуллаевна — Тўрақўрғон тумани «Давр» газетаси муҳаррири, Наманган вилояти

Матяқубов Камол — «Адолат» газетаси мухбири

Миршарипов Фарҳоджон Арислонович — Фарғона вилояти телерадиоканали бош муҳаррирининг ўринбосари, Сўх телеканали гуруҳ раҳбари

Орипов Шуҳратжон Орип ўғли — «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банкининг ахборот хизмати раҳбари

Раҳимов Абдижалол Абдизиятович — Чиноз тумани «Чиноз ҳаёти» газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари, Тошкент вилояти

Титчук Андрей Георгиевич — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Dunyo bo‘ylab» телеканали ахборот-информацион дастурлар муҳарририяти монтажчиси

Ўринбоев Сайдулла Мардонович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телеканали телеоператорлар гуруҳи телеоператори

Ҳасанов Ҳайдар Ҳатамжанович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» ижодий бирлашмаси директори ўринбосари

Ҳасанов Рўзимбой — «ХХI аср» газетасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича мухбири

 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Нурматов Акбар Норматович — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ЮНЕСКО ва ихтисослашган медиа кафедраси мудири

Холбекова Баҳор Шайимовна — «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталарининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири

 

«Соғлом турмуш» медали билан

Жумаев Иброҳим — Навоий вилояти «Саломатлик» газетаси муҳаррири

 

«Келажак бунёдкори» медали билан

Ғиёсов Мирали Абдуллоҳ ўғли — Тошкент шаҳридаги «Sharoit plus» нодавлат нотижорат ташкилоти лойиҳа менежери

 

«Шуҳрат» медали билан

Абилов Фазлиддин Ибрагимович — «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти бош муҳаррирининг ўринбосари

Авазов Дилмурод Ботирович — «Oriat Dono» радиоси мусиқа муҳаррири

Адилова Муножот Асроровна — «Daryo.uz» интернет нашрининг таҳрир бўлими мусаҳҳиҳи

Асанов Элдар Энверович — «Asanov formati» телеграм канали асосчиси, блогер

Аҳатов Собит Темирович — «Xabar.uz» интернет нашрининг ахборот-коммуникация технологиялари ва инновациялар бўлими муҳаррири

Гапирова Нигора Умурзаковна — «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг муқовалаш цехи муқоваловчиси

Жумаев Ҳидоят Иноятович — Бухоро вилояти телерадиоканалининг ижодий ишлаб чиқариш гуруҳи телеоператори

Қаршиев Азиз Ражабович — «Kun.uz» интернет нашри муҳаррири

Қорабоев Шамшидин — Фарғона вилояти оммавий ахборот воситалари фахрийлар кенгаши фаоли, фотосуратчи

Мадатова Зилола Муҳаммадалиевна — «Маърифат» газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари

Макаренко Никита Анатолйевич — Ижтимоий тармоқлардаги «Effekt Makarenko» саҳифаси асосчиси, блогер

Маматрайимов Холмўмин Норқобилович — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Сурхондарё вилояти бўйича шарҳловчиси

Мўминова Гулрух Комиловна — Самарқанд вилояти «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари таҳририяти махсус мухбири

Муслимов Шуҳрат Зикруллаевич — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston MTRK teleradiomarkazi» давлат муассасаси телевидение ва радио кўчма техника хизмати бошлиғи

Нур Аҳмад Ҳожибой ўғли — Тошкент шаҳридаги «SAS-Mеdia» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Раббимов Камолиддин Муҳиддинович — «Kamoliddin Rabbimov» телеграм канали асосчиси, сиёсатшунос ва блогер

Рахимов Сарваржон Ҳамиджонович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» ижодий бирлашмаси сиёсий шарҳловчиси

Рашидова Наргизахон Рашидовна — «Менинг юртим» телеканали эфирга узатиш бўлими муҳаррири

Сакаева Элина Ибрагимовна — «Gazeta.uz» интернет нашри муҳаррири

Саматова Салима Абдиназаровна — Касби тумани ахборот-кутубхона марказининг абонемент ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси, Қашқадарё вилояти

Ҳамидов Хайрулла Убайдуллаевич — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси шарҳловчиси

Шерова Лазиза Шомиловна — «Ўзбекистон овози» газетасининг парламент фаолияти бўлими мудири

Яқубжонова Нилуфар Ойбековна — Андижон вилояти телерадиоканалининг радио гуруҳи катта муҳаррири.