Россия президенти Владимир Путин 6–7 июл кунлари Бразилияда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида шахсан иштирок этмайди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, саммитда Россия манфаатларини ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳимоя қилади, Путин эса видеоконференция орқали қатнашади.
Ушаков таъкидлашича, Путиннинг саммитда шахсан қатнашмасликка қарор қилиши Халқаро жиноят суди томонидан чиқарилган ордер ва Бразилия ҳукумати томонидан унинг хавфсизлигини кафолатлаш бўйича аниқ позиция билдирилмагани билан боғлиқ. Бразилия Рим статутини имзолаган давлат сифатида МУС қарорига бўйсунувчи мамлакат ҳисобланади.
2023 йилда ҳам худди шундай вазият сабабли Путин :АРдаги BRICS саммити ва G20 доирасидаги Рио-де-Жанейродаги учрашувда қатнашмаганди. Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва ўшанда Путиннинг хавфсизлигига ҳукумат эмас, суд тизими жавобгар бўлишини билдирганди.
Шунингдек, Кремл ўтган йили Путиннинг Ҳиндистондаги ШҲТ саммити ва Туркияда президент Ражаб Тоййиб Эрдўған билан ўтказилиши керак бўлган музокараларини ҳам бекор қилганди. ЖАР расмийлари эса 2025 йил ноябрда Йоҳаннесбургда бўлиб ўтадиган G20 саммитига Путинни таклиф қилмасликларини олдиндан маълум қилишган.
Аввалроқ Хитой раиси Си Жинпинг ҳам Бразилияда ўтадиган BRICS саммитида иштирок этмаслигини билдирган эди.