«Хабарлар хулосаси» деб номланган ушбу функция фойдаланувчиларга ўқилмаган хабарлар устига босиш орқали уларнинг мазмунини қисқача кўриш имконини беради. Meta AI технологияси асосида ишлайдиган ушбу функция орқали хабарлар тез ва махфий тарзда умумлаштирилади. Meta, «WhatsApp» ёки учинчи томонлар ушбу хабарларга киролмайди, шунингдек, суҳбатдошлар ҳам хулоса матнини кўра олмайди.
Янги имконият сукут бўйича ўчирилган ҳолда бўлади. Уни фаоллаштириш учун «Кенгайтирилган чатлар махфийлиги» бўлими орқали созламаларни ўзгартириш талаб этилади.
Функция ҳозирча фақат АҚШдаги фойдаланувчилар учун ишга туширилган бўлиб, фақат инглиз тилида ишлайди. «WhatsApp» 2025 йил охиригача бу хизматни бошқа тиллар ва минтақаларга ҳам кенгайтиришни режалаштирмоқда.