Қамоққа олишда қийноқ ҳолатларига қарши янги тартиб жорий этилди

21:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Бу ўзгариш қамоққа олишдаги қийноқ ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қонунга киритилди.

Judge

«Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритилди.

Маълум бўлишича, қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин улар ҳибсхонанинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.

Мажбурий тиббий кўрик қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига олиб келинган пайтдан эътиборан 2 соат ичида ўтказилади. Бунда қамоққа олинганнинг розилиги билан унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин.

Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган намунадаги тиббий маълумотнома расмийлаштирилади.

Тиббий кўрик чоғида қамоққа олинганнинг танасида жароҳат, шикастланиш ва яралар аниқланганда, улар белгиланган тартибда қайд этилиб, бу ҳақда қамоққа олинганга маълум қилинади ва зудлик билан прокурорга хабар берилади.