Руминия президенти Никушор Дан Молдова Европа Иттифоқига аъзо бўлиш музокараларида илк қадамни ташлаётганини маълум қилди. Унга кўра, 4 июл куни Кишинёвда бўлиб ўтадиган «ЕИ – Молдова» саммитида биринчи қадам бўйича музокаралар очилади, деб хабар беради RBC.ua.
Еврокомиссия тарқатган маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Европа Иттифоқи Молдова билан яқин алоқаларни ривожлантирмоқда. Музокаралар «Фундаментал қадриятлар» бўйича бўлиб ўтади. Бу Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун энг асосий талаблардан бири ҳисобланади.
Никушор Дан таъкидлашича, ЕИга қўшилиш жараёнида жами 33 та бўлим бўйича музокаралар олиб борилади. Кишинёвдаги саммитда биринчи бўлим бўйича расмий музокаралар бошланиши режалаштирилган.
Шунингдек, 26-27 июн кунлари Брюсселда Европа Кенгаши саммити бўлиб ўтади. Саммитда Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш, уруш ҳаракатларини тўхтатишга чақириш ва аввал эълон қилинган 30,6 млрд евро маблағ ажратилишини тасдиқлаш режалаштирилган.
Мазкур учрашувда Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлида қай даражада илгарилагани ҳам муҳокама қилинади.