«Twitter қотили» қатл этилди

23:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Японияда сўнгги уч йил ичида илк бор қатл жазоси ижро этилди — 9 кишини ўлдирган «Твиттер қотили» Такахиро Шираиси осиб ўлдирилди.

Twiter killer

Японияда 2017 йилда содир этилган кетма-кет қотилликлар бўйича айбланган Такахиро Шираиси қатл этилди. Бу мамлакатда 2022 йилдан бери амалга оширилган биринчи қатл жазоси ҳисобланади.

Reuters’нинг ёзишича, у «Twitter қотили» номи билан машҳур бўлиб, ижтимоий тармоқ орқали танишган 8 аёл ва 1 эркакни Зама шаҳридаги ўз уйида бўғиб ўлдирган.

Япония адлия вазири Кейсуке Сузуки Шираисининг қатлини шахсан тасдиқлаганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу қарор «эътибор билан ўрганилган, жамиятда катта шок келтирган жиноятлар ва маҳкумнинг ўта худбин ниятлари» асосида қабул қилинган.

Японияда ўлим жазоси одатда осиш орқали ижро этилади ва маҳкумлар жазо ижро этилишидан бир неча соат олдин хабардор қилинади.