YouTube 16 ёшгача бўлганлар учун жонли эфир чекловларини кучайтирди

12:00 | 3 дақиқада ўқилади.

YouTube 2025 йил 22 июлдан бошлаб хавфсизлик сиёсатида янги чекловларни жорий этмоқда. Энди платформада мустақил равишда жонли эфир олиб бориш учун минимал ёш чегараси 16 ёш этиб белгиланди. 13–15 ёшли фойдаланувчиларга стрим фақат катта ёшли шахс иштирокида амалга оширишга рухсат берилади. Агар катта ёшли шахс кадрда кўринмаса ёки каналнинг эгаси, таҳрирчиси ёки менежери сифатида рўйхатдан […]

Youtube

YouTube 2025 йил 22 июлдан бошлаб хавфсизлик сиёсатида янги чекловларни жорий этмоқда. Энди платформада мустақил равишда жонли эфир олиб бориш учун минимал ёш чегараси 16 ёш этиб белгиланди.

13–15 ёшли фойдаланувчиларга стрим фақат катта ёшли шахс иштирокида амалга оширишга рухсат берилади. Агар катта ёшли шахс кадрда кўринмаса ёки каналнинг эгаси, таҳрирчиси ёки менежери сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлса, жонли эфир ўтказиш тақиқланади. Бундан ташқари, қоида бузилса, чат ёпилиши, эфир имкониятлари чекланиши ёки жонли эфир бутунлай ўчирилиши мумкин.

YouTube бу чекловларнинг асосий сабабини расман очиқламади. Аммо платформанинг таъкидлашича, бу қарор ўсмирларни шахсий маълумотлар тарқалиши, чатдаги нохуш мулоқотлар ва бошқа рақамли хавфлардан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.

YouTube стримни «олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган формат» сифатида баҳолайди ва уни назорат қилишда катталарнинг иштироки муҳим эканини қайд этмоқда. Ушбу чоралар янги блогерлар учун ноқулайлик туғдириши мумкин, аммо платформа болалар хавфсизлигини устувор деб ҳисоблайди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда 13 ёшгача бўлган болалар ўртасида онлайн зўравонлик ва кибербуллинг бўйича мурожаатлар сони 18 фоизга ошган.