Доналд Трамп Эронга 30 млрд таклиф қилингани ҳақидаги хабарни рад этди

21:30 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга ядровий қуролдан воз кечиши эвазига 30 млрд доллар миқдорида ёрдам бериш режаси ҳақидаги хабарларни қатъий рад этди. У CNN тарқатган маълумотни «фейк» деб атади

Ttrump

Аввалроқ CNN телекомпанияси ўз манбаларга таяниб, Трамп маъмурияти Эроннинг уранни бойитишдан ва ядро қуроли яратишдан воз кечиши эвазига унинг тинч ядро дастурини ривожлантириш учун 30 млрд доллар ажратиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Трамп бу хабарни унинг шаънига доғ туширишга қаратилган «ноўрин ғоя» деб баҳолаб, уни ҳеч қачон эшитмаганини айтди ва буни фейк ахборот орқали уни таҳқирлашга қаратилган қадар деб атади.

CNN маълумотига кўра, ушбу маблағ тўғридан тўғри АҚШ томонидан эмас, балки Форс кўрфази мамлакатлари томонидан ажратилиши мумкинлиги муҳокама қилинган. Шунингдек, баъзи санкцияларни енгиллаштириш ва хориждаги 6 млрд долларлик Эрон активларини музлатишни бекор қилиш таклифлари ҳам тилга олинган.

Трамп шунингдек Эронга нисбатан санкцияларни юмшатиш ғоясидан воз кечганини айтган эди. Бу қарор Эрон олий раҳбари Алий Хоманаий уни АҚШнинг ядро объектларига зарбалари оқибатларини «бўрттириб кўрсатишда» айблагани ва АҚШга яна «жавоб зарбаси» бериш билан таҳдид қилганидан сўнг қабул қилинган.