Khyber Chronicles маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 13 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 24 киши яраланди. Жабрланганлар орасида 14 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳам бор. Воқеа Афғонистон билан чегарадош бўлган нотинч вазият сақланиб турган минтақада рўй берди.
Ҳайбар-Пахтунхва ва Балужистон вилоятларида хавфсизлик кучлари ва маҳаллий аҳолига қарши қуролли гуруҳлар мунтазам ҳужумлар уюштириб туради. Улар ўз ҳаракатларини пуштун ва балуж халқлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шиорлари билан асослашади.
Покистон ҳукумати Афғонистон ҳудудида жойлашган «Таҳрики-Толибон Покистон» гуруҳини шундай ҳужумларда айблаб келади. Афғонистон ҳокимияти эса бу айбловларни рад этади. Балужистонда эса вилоят мустақиллиги учун курашаётган «Балужистон озодлик армияси» фаолият юритади.