Рейслар Тошкент — Тел Авив — Тошкент йўналиши бўйича режа асосида амалга оширилади.
Авиакомпания 16 июндан 30 июнга қадар Яқин Шарқдаги ҳарбий кескинлик туфайли ушбу рейсларни вақтинча тўхтатган эди. Бу қарор Тел Авив халқаро аэропорти ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган чекловлар билан изоҳланган.
Шу ҳафтада Россиянинг Red Wings ва «Азимут» авиакомпаниялари ҳам Москва ва бошқа шаҳарлардан Тел Авивга парвозларни қайта бошлашини маълум қилди. «Коммерсант» нашрининг ёзишича, бу қарор Яқин Шарқдаги вазият бироз барқарорлашгани билан боғлиқ.
Шу билан бирга, Тел Авивга Самарқанддан учадиган самолётлар қачон қатнойни тиклаши маълум эмас. Air Samarqand 29 июн куни Самарқанд — Тел-Авив рейсини ҳаво ҳудуди ёпилиши сабабли бекор қилганини эълон қилди. Компания яқин кунларда Исроилга парвозлар бўйича қўшимча маълумот берилишини ваъда қилган. Qanot Sharq авиакомпанияси эса ҳозирча бу борада маълумот бермаган.