Зеленский: Россия қуролларида Ғарб технологиялари бор — бу барча учун таҳдид!

12:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Украина президенти Володимир Зеленский Киевда ўтказилган халқаро санкциялар конференциясида Россия қуролларида хорижий мамлакатлар саноатига тегишли компонентлар мавжудлигини таъкидлади.

Zelensky rs

Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир йилда Россия Украинага қарши ишлатган ракета ва дронларида камида 12 давлат – хусусан, Франция, Германия, АҚШ, Хитой, Тайван, Жанубий Корея, Япония ва Италияда ишлаб чиқилган ҳарбий саноатга оид юзлаб хилдаги электрон қисмлар аниқланган.

«Афсуски, ҳатто Ғарб мамлакатлари ҳам ҳали-ҳануз Россияни муҳим ускуналар ва компонентлар билан таъминлашда давом этмоқда. Бу – фақат Украина хавфсизлиги учун эмас, балки сизларнинг хавфсизлигингиз ва глобал адолат учун ҳам жиддий муаммо», — деди Зеленский.

Унинг таъкидлашича, украин мутахассислари Россиянинг дрон ва ракеталаридаги саноат қисмларини таҳлил қилиб, келгуси етказиб бериш бўйича режалаштирилган шартномалар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлган.