Экстрадиция жараёни Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ҳамда ушбу давлатнинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Маълумотларга кўра, A.A. Интерполнинг «қизил циркуляри» орқали қидирувга берилган ва у Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланган. Ушбу жиноят унга нисбатан жиноят иши қўзғатилишига ва халқаро қидирув эълон қилинишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотида таъкидланишича, жиноят содир этган ҳар қандай шахс қонун олдида жавоб беради. Шу муносабат билан, элчихона барча фуқароларни қаерда бўлишидан қатъи назар, қонунларга риоя этишга чақирди.
Экстрадиция қилинган шахсга нисбатан қонун доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилиши кутилмоқда.