Янги таълим муассасалари энди икки босқичда ташкил этилади

22:00 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда янгидан очиладиган таълим муассасалари фаолияти икки босқичда йўлга қўйилади. Бу президентнинг 5 май куни имзолаган PF–76-сонли фармонида белгиланди.

Talim

Биринчи босқичда олий, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари белгиланган тартибда лицензия олиши шарт. Малакани ошириш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар эса фақатгина хабардор қилиш асосида фаолият бошлаши мумкин.

Иккинчи босқичда ушбу таълим муассасалари томонидан амалга ошириладиган таълим дастурлари давлат аккредитациясидан ўтказилади. Бу жараён орқали дастурларнинг сифати ва давлат стандартларига мувофиқлиги назорат қилинади.

Аккредитациядан ўтмасдан талабаларни қабул қилиш ҳолати қонунбузарлик сифатида баҳоланади ва бу муассасанинг лицензияси бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Фармон таълим сифатини ошириш, хизматларни стандартлаштириш ва соҳада назоратни кучайтиришни мақсад қилган.