Ўсимликлар каратини ва ҳимояси агентлигининг хабар беришича, бугунги кунга келиб, республика бўйлаб 923 минг 625 гектар ер майдонида доимий мониторинг ишлари амалга оширилди. Унинг натижасида 552 минг 455 гектарда чигиртка тарқалгани аниқланди. Мутасадди идоралар томонидан эса 542 минг 897 гектарда кимёвий кураш тадбирлари ўтказилди.
Амалга оширилаётган асосий тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Навоий ва Жиззах вилоятларида давом этмоқда. Чигирткага қарши кураш ишлари 24 соат, ҳафтанинг етти куни давомида тўхтовсиз олиб борилмоқда.
Мутасаддиларнинг маълум қилишича, кимёвий ишлов ишлари ва ишлатилаётган препаратлар тўлиқ бепул. Шу билан бирга, аҳолидан тушаётган мурожаатлар ҳам 1288 ёки 71 202-10-00 рақамлари орқали куну тун қабул қилинмоқда.
Таъкидлаш лозимки, чигиртка ҳамда тут парвоналарига қарши курашда комплекс чоралар кўрилмоқда ва аҳоли хавотирга ўрин йўқ.