Telegram мессенжерида фактларни текшириш функцияси ишга туширилди

09:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Telegram мессенжерида постлар ҳақиқатга тўғри келиши бўйича автоматик равишда белгилар қўйишни назарда тутувчи янги функция – фактлар текшируви ишга туширилди. Бу ҳақда «Ведомости» нашри хабар берди.

Weton

Энди Telegram каналларидаги шубҳали маълумотларни ўз ичига олган хабарларга «Фактларни текшириш» белгилари қўшилади. Масалан, «Панорама» юмористик нашрининг Telegram’даги We TON каналидаги «Telegram Россияни тарк этади», дея берилган хабар остида мессенжер томонидан «Мазкур ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди — Павел Дуров бундай баёнот берманган» огоҳлантирувчи ёзув қўйилган.

Ушбу огоҳлантириш Telegram’нинг ўзи томонидан тақдим этилгани кўрсатилган. Шу билан бирга, бу хизмат мессенжернинг Android тизими учун 2024 йилда пайдо бўлган бета-версиясида синовдан ўтказилган эди. «Код Дурова» каналидаги маълумотларга кўра, мессенжер бу йўналишда профессионал фактчек агентликлари билан ҳамкорлик қила бошлаган.

Шунингдек, мессенжер расман бу функция ҳақида ҳозирча махсус баёнот бермаган. Telegram асосчиларидан бири Павел Дуров шу йил апрел ойида мессенжер бирор марта ҳам шахсий хабарлар маълумотларини очмаганини, сўров бўлса ҳам шифрлаш тизимини бузмаганини ва буни келажакда ҳам қилмаслигини алоҳида таъкидлаган.