Трамп: «Эронда яна бир махфий ядровий объект бўлиши мумкин»

09:20 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронда ядровий қурол яратишга хизмат қилаётган яна бир махфий ядровий объект бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу тўртинчи объект бўлиб, у ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Trump fox news

Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида шундай деди: «Биз Эронда бир нечта ядровий объектлар борлигини билардик. Учта объектдан ташқари яна бир махфий объект мавжудлиги эҳтимоли бор». Унинг қайд этишича, сўз Натанз, Фўрду ва Исфаҳондаги объектлар ҳақида бормоқда — бу объектларга АҚШ ҳаво кучлари 22 июн куни зарба берган эди.

Трамп тўртинчи объектнинг манзилини ошкор этмади. Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) маълумотларига кўра, Эронда 27 та ядровий объект фаолият кўрсатмоқда.

Интервдавомида Трамп Эрон ядровий объектларидан бойитилган уранни олиб чиқиб кетишга улгурмаган бўлиши мумкинлигини билдирди. Унинг фикрича, бу жуда қийин ва хавфли жараён ҳисобланади. Шунингдек, у зарба берилган объектлар кириш жойлари ҳужумдан олдин бетон билан ёпиб қўйилган бўлиши эҳтимолини ҳам истисно этмади.