Эронда АҚШ президентига қарши фатво чиқарилди

08:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Эроннинг юқори мартабали уламоси Носир Макарем Шерозий АҚШ президенти Доналд Трамп ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу томонидан Эрон Олий раҳбарига қилинган таҳдидларга қарши қатъий фатво эълон қилди.

екгь

Шерозий мамлакатнинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга таҳдид қилган ҳар қандай шахс «Аллоҳнинг душмани» деб эълон қилинган қатъий фатво чиқарди.

Фатво АҚШ президенти Доналд Трамп ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу томонидан қилинган таҳдидларга муносабат сифатида эълон қилинди. Трамп Исроилнинг Эронга зарбалар бериши жараёнида Хоманаийни «осон нишон» деб атаган. Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳам Хоманаийни ўлдириш таҳдиди билан чиққан.

Макарем Шерозий раҳбарга ёки юқори мартабали уламоларга таҳдид қилган ҳар бир шахс «Аллоҳнинг душмани» деб ҳисобланишини таъкидлади ва мусулмонларга ҳамда ислом давлатларига душманни қўллаб-қувватлаш ҳаром эканлигини эслатиб ўтди.