Имтиёзлар бўйича божхона қарорлари тартиби белгиланди

21:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби белгиланди.

Bojxona

«Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади.
Манфаатдор шахс дастлабки қарорни олиш учун ариза билан божхона органига ёзма ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда мурожаат қилади.

Ариза божхона органига келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Дастлабки қарор Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯАТ) да божхона органининг раҳбари томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.

Тасдиқланган дастлабки қарорга ЯАТ орқали автоматик равишда матрицали штрих код (ҚР-код) қўйилади.

Дастлабки қарор асосида Ўзбекистоннинг исталган божхона постида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мумкин.