Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган операция натижасида қўлга олинган «Спутник Озарбайжон» директори Игор Картавих ва унинг ўринбосари Евгений Белоусовга нисбатан суд мажлиси бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, Бокудаги Хатай суди Игор Картавих ва Евгений Белоусовни 4 ойга ҳибсга олган. Улар полиция томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик, ноқонуний тадбиркорлик ва жиноий даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича қўлга олинган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса Озарбайжон элчиси Раҳмон Мустафоевга «россиялик журналистларни зудлик билан озод қилиш талаб қилинган» оғзаки нота топширган.