Россияда биометрик маълумот топширмаган хорижликлар мобил алоқадан узилади

21:15 | 3 дақиқада ўқилади.

1 июлдан бошлаб Россияда биометрик маълумот бермаган чет эл фуқароларига мобил алоқа хизматлари босқичма-босқич тўхтатилиши белгиланди.

ышь лфкеш

Россияда 2025 йил 1 июлдан бошлаб Ягона биометрик тизимда рўйхатдан ўтмаган хорижликлар мобил алоқадан узиб қўйилади. Бу ҳақда Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги маълум қилди.

Янги тартибга кўра, 2025 йилдан бошлаб Россия ҳудудида хорижликлар мобил оператор билан фақат биометрик маълумотлар тақдим этган тақдирда шартнома тузиши мумкин. Бир киши ўз номига кўпи билан 10 та SIM-карта расмийлаштириш ҳуқуқига эга. Эски шартномалар эгалари эса 1 июлга қадар биометрик маълумот топшириши шарт эди.

Вазирлик маълумотига кўра, уч ойдан ортиқ фаол бўлмаган телефон рақамлари дарҳол ўчирилади. Фаол рақамлар эса босқичма-босқич узилади. Аввало, халқаро ва шаҳарлараро қўнғироқ хизматлари чекланади, интернет тезлиги пасайтиради, 30 кун ўтгач эса операторлар бутунлай хизмат кўрсатишни тўхтатади.

Россия ҳукумати бу чораларни «кулранг» SIM-карталардан фойдаланишга қарши курашиш ва миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий қилган. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозиргача икки миллиондан ортиқ хорижлик Ягона биометрик тизимда рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Россия 2024 йилда хорижликлар учун SIM-карта сотиб олиш талабларини қатъийлаштиришни таклиф қилган эди. Янги тартиб мобил алоқа бозорини тартибга солиш ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришга қаратилган.