Қайд этилишича, 30 июнь куни соат 12:50 лар атрофида Жарқўрғон туманида жойлашган “Боботоғ” насос станциясининг 1-коллектори 7-участкасида диаметри D-2850 миллиметр бўлган қувурда ёрилиш ҳолати юзага келган. Оқибатда юқори босимли сув отилиши кузатилган.
Авария юзасидан зудлик билан дастлабки чоралар кўрилган. 1-коллектордаги 3 та насос агрегати фаолияти фавқулодда тўхтатилган. Шундан сўнг махсус тезкор бригада ҳодиса жойига етказилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган. Соат 21:00 да таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган ва 21:20 да насос агрегатлари қайта ишга туширилган.
«Юзага келган ҳолат оқибатида яқин атрофдаги аҳоли хонадонлари ҳамда насос станцияси иншоотларига ҳеч қандай зиён етмаган. Ҳозирги вақтда насос агрегатлари одатдаги иш тартибида фаолият юритмоқда», — дейилади ҳокимлик хабарида.