Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан жами 491 миллион литр табиий минерал газли ва газсиз сув ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 159,9 миллион литрга кўп.
2023 йилнинг январь-май ойларида мамлакатда 214,9 миллион литр минерал сув ишлаб чиқарилган эди. 2024 йилда ушбу кўрсаткич 331,1 миллион литрга етган бўлса, жорий йилда 491 миллион литрга кўтарилди. Бу эса сўнгги икки йилда ишлаб чиқариш ҳажми қарийб икки баробарга ўсганини кўрсатмоқда.
Мутасаддилар бу ўсишни минерал сувга бўлган ички талаб ошгани ва ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайгани билан изоҳламоқда. Шунингдек, соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқиш ортиши ҳам минерал сув бозоридаги фаолликни оширган.
Соҳадаги барқарор ўсиш ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтиришга туртки бўлиши ва минерал сувлар экспорти бўйича янги имкониятлар очиши мумкинлиги таъкидланмоқда.