Ўзбекистоннинг Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти давлатлари билан ташқи савдо ҳажми 11 миллиард доллардан ошди

16:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг 6-бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида ИҲТ мамлакатлари ўртасида инвестиция ва савдони ривожлантириш асосий муҳокама мавзусига айланди.

Reyting

Ушбу нуфузли халқаро тадбирда Ўзбекистондан Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов бошчилигидаги делегация фаол иштирок этмоқда. Форумда Озарбайжон, Афғонистон, Тожикистон, Туркия, Қирғиз Республикаси, Покистон ва Қозоғистоннинг савдо-саноат ташкилотлари раҳбарлари ҳам қатнашмоқда.

Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатлар ўртасида барқарор иқтисодий ривожланиш ва минтақавий савдо интеграциясини кучайтиришни мақсад қилади. Ташкилот 1985 йилда Эрон, Покистон ва Туркия томонидан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон 1992 йилдан аъзо ҳисобланади.

Форумда Даврон Вахабов Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва ташқи савдо алоқалари ҳақида маълумот берди. У минтақадаги кооперация имкониятларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Расмий маълумотларга кўра, 2024 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг ИҲТ давлатлари билан ташқи савдо ҳажми 11 миллиард доллардан ошган.

Тадбир доирасида В2В ва В2G форматларида учрашувлар ҳам ташкил этилди. Бу мулоқотлар янги бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ва ИҲТга аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим майдон бўлди.

Шушадаги мазкур форум Ўзбекистон тадбиркорлари учун янги бозорларга чиқиш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида баҳоланмоқда.